Робот Ab Robots компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, муқаддас шаҳарга ташриф буюрувчиларга йўл кўрсатади ва муҳим хабарларни етказади.
Ақлли роботлар араб ва бошқа бир қанча тилларда жавоб бера олади.
Мазкур турдаги роботлар қиролликнинг бошқа бир қанча жойларида, жумладан, шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз халқаро аэропорти ва Ҳарамайн темир йўл вокзали, шунингдек, Қуба, Хандақа, Саййид ал-Шуҳада ва Миқат Зул-Хулайфа масжидларида ҳам мавжуд, дея хабар беради Saudi Gazette.
Шунингдек, Макка шаҳрида ҳам роботлар зиёратчиларга ёрдам бериши учун жойлаштирилди. Улар 11 тилда мулоқот қилиб, Маккадаги Масжиду Ҳаромга ташриф буюрган миллионлаб меҳмонларга йўл-йўриқ ва маълумот беришлари мумкин.