Саудия Арабистонининг йирик сайёҳлик компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади

    Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган тадбирлар доирасида мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан «Zahid Travel Group» компанияси иш бошқарувчиси Аҳмад Родий билан учрашув уюштирилди.

    Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистонда халқаро сайёҳликни ривожлантириш учун улкан имкониятлар мавжудлиги тўғрисидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шу ўринда Самарқанд, Хива, Бухоро ва Тошкент каби тарихий шаҳарлар бағридаги кўҳна меъморчиликнинг ноёб ёдгорликлари, шунингдек, ўлкамизнинг гўзал ва ранг-баранг табиати, Ўзбекистон халқининг кўп асрлик амалий санъати анъаналари, урф-одатлари ва байрамлари ҳар йили кўплаб хорижлик сайёҳларни ўзига жалб этаётгани алоҳида таъкидланди.

    Шунингдек, Ўзбекистондаги мавжуд замонавий сайёҳлик инфратузилмасига, жумладан, гастрономик, экологик, қишки туризм сингари сайёҳликнинг ўзига хос турлари ҳамда мамлакатимизда хорижлик сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратилганига ҳам урғу берилди.

    Учрашув чоғида Аҳмад Родий Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга сайёҳлар юбориш учун Ўзбекистонда фаолият кўрсатадиган йирик сайёҳлик компанияси билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёр эканлигини маълум қилди. У Саудия Арабистонининг давлат ташкилотлари ёки хусусий сектор вакилларидан 50 нафардан иборат сайёҳлар гуруҳларини ташкил этиб, Ўзбекистонга юборишни режалаштираётганини айтди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, «Zahid Travel Group» компанияси 1958 йилда Саудия Арабистонининг илк сайёҳлик агентликларидан бири сифатида ташкил этилган. Шундан буён мазкур компания сайёҳлик соҳасида катта тажриба орттирди. «Zahid Travel Group» Подшоҳликдаги турли давлат ташкилотлари ва хусусий сектор вакилларининг хорижий мамлакатларга саёҳатларини ташкил этиш билан шуғулланади. Мазкур компанияда 36 миллатга мансуб 5 минг нафар ходим меҳнат қилади. Бош қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates