Сайлов бюллетенининг шакли, матни ва тавсифи тасдиқланди

    Тажриба-синов тариқасида айрим сайлов участкаларида сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тартиби тасдиқланди ва қарор қабул қилинди.

    Марказий сайлов комиссиясининг 9 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетени шакли, матни ва тавсифи тасдиқланди. Белгиланганидек, Президентликка номзодлар фамилияси, исми ва отасининг исми сайлов бюллетенига, сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари ҳамда сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилади.

    Мажлисда айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видеотрансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Унга кўра, сайлов куни овоз бериш жараёнини реал вақт режимида (онлайн) видеотрансляция қилиш мақсадида республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудида жойлашган иккитагача сайлов участкасида видеокамера ва бошқа зарур қурилмалар ўрнатиш юзасидан аниқ чоралар белгилаб берилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

    Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида сайловни ўтказувчи 14-Тошкент шаҳри округ сайлов комиссиясининг тавсиясига асосан, Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида жойлашган айрим сайлов участкаларида сайлов куни сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилмоқда. Биометрик идентификация қилиш деганда сайловчининг шахсини ҳамда мазкур сайлов участкасининг сайловчилари рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслигини махсус қурилмалар орқали Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда текшириш ва тасдиқлаш жараёни тушунилади. Тажриба-синов тариқасида айрим сайлов участкаларида сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тартиби тасдиқланди ва қарор қабул қилинди.

    Мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш даврида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ахборот тингланди ва Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ва аъзолари томонидан муҳокама этилди. Бундан ташқари, МСКнинг сайловда халқаро ташкилотдан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги қарори билан ЕХҲТ ДИИҲБ, МДҲ каби кузатувчи миссияларнинг 43 нафар, шунингдек, 25 оммавий ахборот воситасининг 124 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди. Ҳозирги кунга қадар аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари сони 353 нафарни ташкил этмоқда.

    Кун тартибига мувофиқ, мажлис давомида 2-Андижон, 3-Бухоро ҳамда 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раисларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юқори ташкилий даражада ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусидаги ахбороти тингланди.

    Баҳор Хидирова,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates