“Михаил Кавелашвили Грузия президенти этиб сайланди”, деди у.
Унга кўра, сиёсатчи 300 та овоздан 224 тасини қўлга киритди. Президентликка сайланиш учун камида 200 та овоз олиш керак эди.
Шанба куни Грузияда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Президент сайланган парламент биносидаги йиғилишда мухолифат иштирок этмади. Айни пайтда кўчада мамлакат ҳукумати мухолифларининг навбатдаги норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради ria.ru.