Сайёҳлик маскани барпо этишга 7 миллиард сўм

    Туризм 7 октябр 2020 618

    Жиззах вилоятида бугунги кунда туристик фаолиятни амалга оширувчи 11 та фирма ва ташкилотлар фаолият кўрсатяпти. Улар томонидан 2019 йилда 18,5 минг нафар ташриф буюрувчига хизмат кўрсатилган.

    2019 йилда вилоят бўйича меҳмонхоналар 38 984 нафар меҳмон қабул қилган.

    Вилоятда бугунги кунда меҳмонхона ва бошқа меҳмон қабул қилиш масканлари сони 39 тани ташкил этади. Улардан 31 таси меҳмонхоналар бўлиб, 16,1 фоизи бир юлдузли, 6,5 фоизи икки юлдузли, 16,1 фоизи уч юлдузли ва 61,3 фоизи тоифага эга бўлмаган меҳмонхоналардир.

    Вилоятнинг Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙ ҳудуди Айдаркўл соҳил бўйида 10 гектар майдонда йилига 2 500 нафардан ортиқ турист қабул қилишга мўлжалланган туризм маскани ташкил этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Қиймати 7 миллиард сўмга тенг бўлган лойиҳада Айдаркўл соҳил бўйи инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудда меҳмонхона, хиёбон, ресторан, конфренсзали, қайиқда балиқ овлаш ва кичик чўмилиш оромгоҳини ташкил этиш каби режалар кўзда тутилган.

    Лойиҳа ташаббускори «Афросиёб Савдо Маркази» МЧЖ ҳисобланиб, 2021-2022 йиллар давомида ишга туширилади ҳамда 20 ўринли янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган, деб хабар беради Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates