Рекордчи сўнгги 23 йилдан буён қариялар уйида яшайди. 2023 йил январь ойида сайёрамизнинг аввалги энг кекса аёли, франциялик 118 ёшли Люсиль Рандон вафотидан кейин Гиннеснинг рекордлар китоби уни дунёдаги энг кекса одам сифатида эълон қилган эди.
Эшитиш қобилияти заифлиги (болалигида унинг бир қулоғи кар эди) ва ҳаракатдаги қийинчиликлардан ташқари Мариянинг соғлиғида ҳеч қандай муаммо йўқ.
Мария Морера тарихдаги ўн иккинчи энг кекса одам. У 118 ёшга киргач, бешинчи ўринга кўтарилади. Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, дунёда энг кўп яшаган одам – француз аёли Жан Кальман. У 122 йил 164 кун яшаган, деб хабар беради mir24.tv.