Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Синема сервиз” студияси ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда суратга олинган.
Фильм сценарийсини Гулмира Мусажонова ва Нодира Саидаҳмад қизи ёзган. Режиссёр Ҳамидулла Бобоқулов суртага олган. Ижодий гуруҳда оператор Жамшид Ғаниев, рассом Анастасия Рейим, гримёр Юлдузхон Қодирова, фильм директори Камила Матеновалар фаолият олиб борди.
Куни кеча Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Орипов, Ғафур Ғулом, Огаҳий каби фильмлар премьера қилинганди. 29 сентябрга қадар Чўлпон, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, Зулфия ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойиши бўлиб ўтади.
Ўзбекистон кинематография агентлигининг қайд этишича, барча премьералар “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилмоқда.









