Сенат Раиси Душанбега ташрифи доирасида Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси билан учрашув ўтказди

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Душанбега ташрифи доирасида Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат аввалида Сенат Раиси Т.Нарбаева Саҳиба Гафаровани Миллий Мажлисга сайловнинг муваффақиятли ўтгани ва Озарбайжон парламенти раҳбари лавозимига сайлангани билан табриклаб, келгуси даврда ҳам икки давлат қонун чиқарувчи органлари ўртасида юқори даражадаги ҳамкорлик ва яқин алоқалар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

    Учрашувда томонлар давлатлар раҳбарларининг ўзаро дўст муносабатлари туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётганлиги алоҳида қайд этилди.

    Суҳбат чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланаётгани қонун чиқарувчи органлар ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

    Парламент раҳбарлари мулоқот давомида келгусида икки мамлакат парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаришга, бу борада 2024–2025 йилларга мўлжалланган янги “йўл харитаси” асосида муносабатларни мустаҳкамлашни давом эттиришга келишиб олди.

    Ўз навбатида, С.Гафарова мамлакатимизда бўлажак сайловларни умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юқори ташкилий даражада ўтказишга муваффақиятлар тилади, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates