Сенат Раиси Женева шаҳрида хорижий парламентлар делегациялари раҳбарлари билан учрашди

    Маълумки, Швейцариянинг Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг (ПИ) 148-Ассамблеяси бўлиб ўтяпти.

    Унда Олий Мажлис Сенати Раиси раҳбарлигида мамлакатимиз парламенти делегатлари иштирок этяпти.

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг (ПИ) 148-Ассамблеяси доирасида Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафарова, Қозоғистон Республикаси парламенти Мажлиси Раиси Ерлан Кошанов, Арманистон Миллий Ассамблеяси раиси Ален Симонян ҳамда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Константин Косачев билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

    Ҳар бир давлат парламент раҳбарлари билан икки томонлама муносабатларнинг алоҳида жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Келгуси режалар муҳокама этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates