Сенат Раиси ва сенаторлар «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари билан учрашди

    Мамлакатимизда 26 июл 2023 1551

    Яқинда «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан ўтказилган стипендия танлови якунлари сарҳисоб қилинди. Танлов натижаларига кўра 154 нафар иқтидорли ва истиқболли ёшлар Фонд стипендияси соҳиблари деб топилди.

    Куни кеча Сенат Раиси Нарбаева ва сенаторлар «Эл-юрт умиди» жамғармасининг стипендиатларининг Олий Мажлис Сенатига ташрифи доирасида улар билан очиқ мулоқот ўтказди. Стипендиатлар Сенат фаолияти, унинг таркиби, сенаторлар, қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлар билан яқиндан танишди.

    Учрашувда Сенат Раиси Т. Нарбаева «Эл-юрт умиди» стипендияси танлови ғолибларини самимий табриклаб, давлатимиз раҳбари бошчилигида профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этиш борасида барча шарт-шароитлар яратилаётганига алоҳида тўхталди.

    Қайд этилганидек, албатта, давлат раҳбари бошчилигида ёшларнинг хорижда гранд асосида таҳсил олишини қўллаб-қувватлаш ўзининг юксак натижаларини беряпти. Ҳозирги кунда 500 нафарга яқин стипендиатлар жамғарма маблағлари ҳисобидан АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, Испания, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг энг нуфузли таълим ва тадқиқот, инновация ва амалиёт масканларида таълим оляпти. Бу кўрсаткичларнинг барчаси Ўзбекистонда интеллектуал ривожланган ёшлар шаклланаётганидан далолат беради.

    Мулоқот давомида стипендиатлар Сенат Раисига турли мавзуларда таклифлар бериб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди. Хусусан, ёшлар томонидан киберхавсизлик соҳасига оид қонунларни такомиллаштириш, аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича янги платформаларни яратиш каби қатор таклифлар илгари сурилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates