Сенатда АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув ўтказилди

    Жорий йил 5 сентябрда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник билан учрашди.

    Учрашувда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп томонлама алоқалар стратегик шериклик даражасига кўтарилганлиги алоҳида таъкидланди.

    Мулоқот давомида истиқболда ҳам савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, икки мамлакат ишбилармонлари, айниқса, тадбиркор аёллар ўртасида доимий алоқаларни йўлга қуйиш масалалари кўриб чиқилди.

    Учрашувда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояси давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, бу борада салмоқли ишлар олиб борилаётгани эътироф этилди.

    Шу билан бирга, Ўзбекистонда барқарор инвестиция муҳитини яна-да яхшилаш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари юзасидан ҳам фикр алмашилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates