Сенатда ўтган учрашувда янги тартибдаги сайлов жараёни ҳақида тушунтиришлар берилди

    Жорий йил 10 октябрда Олий Мажлис Сенатида сенаторларнинг олий таълим муассасаларининг “Қизларжон” клуби раислари ҳамда хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раислари билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда сенаторлар томонидан кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берилди.

    Шунингдек, мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим олишлари учун кенг имкониятлар яратиш, касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, жамиятимиз ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароитлар яратиш устувор вазифага айлангани айтиб ўтилди.

    Учрашувда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари, устувор йўналишлари ва мақсадлари ҳақида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган янги нормаларнинг аҳамияти хусусида кенг тушунтиришлар берилди.

    Мулоқот давомида хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларни ҳимоя қилиш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан самарали муҳофаза қилиш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда бу борада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистондаги муҳим сиёсий жараёнлардан бири бўлган парламентга ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларига тўхталиб ўтилди.

    Шунингдек, Ўзбекистонда парламент сайлови илк бор янги таҳрирдаги Конституция ва сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ ўтказилаётгани қайд этилди. Сайловолди ташвиқоти доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли тайёргарлик ишлари ҳақида ҳам маълумот берилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Учрашув кўтаринки руҳда ўтиб, иштирокчилар эса ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates