Сенатда Ўзбекистоннинг Австриядаги фахрий консули билан учрашув бўлиб ўтди

    Жорий йил 5 июлда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 9 июлда муддатидан илгари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган “Agrotec Handels Gmbh” инвестиция компанияси президенти ва Ўзбекистоннинг Австриядаги фахрий консули Борис Кандов билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат чоғида меҳмонга Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси ва янгиланган Конституция доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатимизда навбатдан ташқари Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақида маълумот берилди.

    Б.Кандов муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик изҳор қилиб, унинг муваффақиятли ўтишига тилак билдирди: “Қуёшли ва меҳмондўст Ўзбекистонга яна ташриф буюриш менга катта мамнуният бағишлайди. Албатта, бугун мамлакатингиз жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб, бу давлатнинг халқаро майдондаги роли тобора ортиб бораётганидан далолат беради. Ишончим комилки, бўлажак Президент сайлови халқаро нормалар ва демократик тамойиллар асосида юқори ташкилий савияда ўтади”.

    Томонлар Ўзбекистон билан Австрия ўртасидаги савдо, инвестициялар, оғир саноат, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм каби муҳим соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

    Мазкур йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates