Сенатда Ўзбекистоннинг Орхус конвенциясига қўшилиши тўғрисидаги Қонун лойиҳаси қабул қилинди

    Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги мажлисида "Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Конвенцияга (Орхус, 1998 йил 25 июнь­) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида"ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

    Қайд этилишича, мазкур Конвенция инсоннинг соғлом атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим халқаро ҳужжат ҳисобланади. Конвенциянинг асосий тамойиллари Ўзбекистоннинг миллий экологик стратегияси мос келади. Мамлакатимизнинг ушбу конвенцияга қўшилиши барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ёрдам беради ва қуйидаги ҳуқуқларни кафолатлайди:

    — фуқароларнинг давлат органларида мавжуд бўлган экологик ахборотни олиш ҳуқуқи;
    — фуқароларнинг атроф-муҳит ҳолатига таъсир қилиши мумкин бўлган, хўжалик фаолияти билан боғлиқ режа ва дастурлар, стратегиялар ва қонун ҳужжатларини тайёрлашда иштирок этиш ҳуқуқи;
    — фуқароларнинг ахборотдан фойдаланиш ёки жамоатчилик иштироки билан боғлиқ ҳуқуқлари бузилган ҳолларда уларни судда кўриб чиқиш жараёнларида иштирок этиш ҳуқуқи.

    Конвенцияга қўшилиш атроф-муҳит соҳасидаги миллий қонунчиликка риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратининг замонавий тизимини ривожлантириш учун асос бўлади. Қолаверса, Ўзбекистоннинг демократик ривожланиши ва экологик хавфсизликка бўлган саъй-ҳаракатларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиб, халқаро майдондаги позициясини янада мустаҳкамлайди.

    Маълумот учун, 2024 йилнинг 14 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилган ва қабул қилинган. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 5863-сон Фармони ҳамда 2023 йил 31 майдаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 171-сон қарорига асосан ишлаб чиқилган.
    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates