баннер
1 апр 2025
22:22

    Сенатнинг эллик саккизинчи ялпи мажлиси жорий йил 30 сентябрда чақирилади

    2024 йил 25 сентябрда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда Сенатнинг эллик саккизинчи ялпи мажлисини жорий йил 30 сентябрь соат 11-00 да чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Таъкидланганидек, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.

    Жумладан, қишлоқ хўжалиги кооперативи, темир йўл транспорти, халқаро битимларни ратификация қилиш ҳақидаги қонунлар ҳамда бир қатор бошқа қонунлар кун тартибидан ўрин олган.

    Шунингдек, сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш масаласини ҳам кўриб чиқишни режалаштирган, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech