Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси сайланди

    Мамлакатимизда 5 феврал 2021 5246

    Парламент юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

    Таъкидланганидек, тараққиётмизнинг ҳозирги босқичида хотин-қизлар ва гендер тенглик масаласи ниҳоятда долзарб ва бу давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Шу маънода Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси зиммасидаги вазифалар кўлами ниҳоятда кенг. Мазкур қўмитага раҳбарлик қилиш кишидан катта билим, ҳаётий тажриба, мулоҳазакорлик, қатъият, ташаббускорлик ва шижоатни талаб қилади.

    Мажлисда мазкур Қўмита раислигига сенатор Малика Акбаровна Кадирханова сайланди.

    Малика Акбаровна 2015–2019 йилларда Тошкент вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари сифатида хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўплаб ижобий натижаларга эришган. Биргина мисол, вилоятда тадбиркор аёллар 2015 йилда 300 нафарни ташкил этган бўлса, Қадирханованинг жонкуярлиги ва ташаббускорлиги билан 2019 йилда уларнинг сони 4 мингдан ошган. Тошкент вилоятида “Ногирон тадбиркор аёллар” ассоциацияси ташкил этилиши ҳам бевосита Малика Акбаровнанинг саъй-ҳаракатлари натижасидир.

    У 2018 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

    М.Кадирханова шу кунга қадар Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида фаолият юритаётган эди.

    Ўзбекистон Республикаси
    Олий Мажлиси Сенатининг
    Ахборот хизмати

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates