Сенатор МДҲ ПА доимий комиссияси мажлисида иштирок этди

    2024 йил 4 апрелда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси ишчи органининг видеоконференсалоқа шаклида ўтган мажлисида иштирок этди. Унда ўндан ортиқ мамлакат экспертлари ва қонун ижодкорлари иштирок этди.

    Назорат-бюджет комиссиясининг мажлисида МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг 2023 йил учун молиявий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги қарори ҳамда МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси бюджетига 2024 йилнинг биринчи чорагида улушли бадалларни ўтказиш масаласи муҳокама этилди.

    Шунингдек, мажлисда МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг «МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси фаолиятини молиялаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди ва маъқулланди.

    Мажлисда МДҲга аъзо давлатларнинг Ёшлар Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги Низом лойиҳаси ҳамда унинг фаолиятини молиялаштиришга оид киритилган ўзгартиришлар келишиб олинди. Бундан ташқари, МДҲга аъзо давлатларнинг «Ҳамдўстлик болалари» халқаро маданий-маърифий форумини молиялаштириш масаласи кўриб чиқилди.

    МДҲ ПА комиссиялари 2023 йилдаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилди ва МДҲ ПА Назорат-бюджет комиссиясининг 2023 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборотни маълумот учун қабул қилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates