“Сергели индустриал парк” кичик саноат зонаси учун лойиҳалар танлови ўтказилди

    Саноат 28 декабр 2020 2422

    “Сергели индустриал парк” кичик саноат зонаси фаолиятини ривожлантириш бўйича Ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

    Йиғилишда Янгиҳаёт туманидаги “Сергели индустриал парк”и объектларини лойиҳалаш, қуриш ва сотишни ташкил этиш бўйича танловга талабгорлардан келиб тушган таклифлар кўриб чиқилди.

    Очиқ танловда учта йирик қурилиш корхоналари ўз лойиҳалари билан иштирок этди. Тошкент шаҳри Янгихаёт тумани Райҳон кўчасидаги 71,64 га ҳудуд учун “Сергели индустриал парки – кичик саноат зонаси” лойиҳаси билан тақдимот қилган “Grand Capital” МЧЖ 2016 йилда ташкил этилган. Шу кунга қадар 10 га яқин йирик қурилиш лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширган. “Grand Capital” таклиф этаётган лойиҳага кўра, саноат зонасида савдо нуқталари, меҳмонхона ва офислар, умумий овқатланиш зоналари ташкил этилади.

    Яна бир лойиҳани 2013 йилда ташкил этилган Сардоба ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги замонавий ва қулай турар-жой биноларини қурган “Gold Step Invest” МЧЖ тақдим этди. “Gold Step Invest” томонидан таклиф этилаётган лойиҳада меҳмонхоналар, маъмурий, саноат ва савдо бинолари, кафе ҳамда ресторанлар ўрин олган.

    Танловда “Mimar Group” МЧЖ ҳам иштирок этди. Мазкур жамият бугунги кунда Туркия ва Ўзбекистонда 40дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширмоқда. Йиғилганлар эътиборига тақдим этилган лойиҳа концепциясини ишлаб чиқишда Туркияда муваффақиятли фаолият юритаётган “Istac” ва “Ikkitelli” савдо-саноат ва хизмат кўрсатиш мажмуалари тажрибаларидан умумли фойдаланилган.

    Лойиҳада асосан ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, меҳмонхона, логистика ҳамда маъмурий бинолар қурилиши режалаштирилган. Хусусан, режага кўра, тадбиркорлар ва харидорларга қулай логистика хизматлари кўрсатиш учун 12 400 квадрат метрли божхона омбори ва логистика маркази қуриш назарда тутилган. Шунингдек, лойиҳа доирасида камида 13 000 янги иш ўрни яратилади ҳамда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун компания томонидан 116 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилади.

    Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган йиғилишда талабгорларнинг танлов таклифлари ва тақдимот материаллари атрофлича кўриб чиқилди. Ишчи гуруҳ аъзоларининг овоз бериш натижаларига кўра, “Mimar Group” МЧЖ танлов ғолиби деб топилди.

    Лойиҳа доирасидаги қурилиш ишлари 2022 йилнинг 3-чорагида якунланиши режалаштирилган.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates