Сергелида Миллий гвардия ходими ва фуқаро ўртасида жанжал юз берди

    Хавфсизлик 13 ноябр 2023 999

    Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида Миллий гвардия ходими ва фуқаро ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди.

    Ҳолат юзасидан Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

    Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 ноябрь куни “Сергели” деҳқон бозорида бир фуқаро қўлидаги пластик сув идиши ва қоғозларни ерга (белгиланмаган жойга) ташлаган. Натижада ушбу ҳудуддаги жамоат тартибини сақлаш учун жалб қилинган Миллий гвардия ходими фуқарони тўхтатиб, ўзини таништириб, у ташлаган чиқиндиларни йиғиштириб олишини ва белгиланмаган жойга чиқинди ташаганлиги учун маъмурий жазо борлиги ҳақида огоҳлантирган. Бироқ ушбу фуқаро атроф-муҳитни ифлос қилганлиги учун ўзини заррача ҳам айбдор ҳис қилмасдан, аксинча хизмат вазифасини бажараётган ходимга нисбатан қўпол муомалада бўлган.

    Қолаверса, фуқаро “қўлингдан нима келади”,- деб, турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, ходимга нисбатан фаол жисмоний қаршилик кўрсатган.

    Шундан сўнг, Миллий гвардия ходими ўзини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликни бартараф этиш мақсадида куч ишлатишга мажбур бўлган.

    Шу вақтда ҳуқуқбузарлик содир этган шахс жавобгарликдан қочиш мақсадида ҳодиса жойидан кетиб қолган.

    “Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахс томонидан содир этилган МЖтКнинг 91-1-моддаси (белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш), 194-1-моддаси (Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-1-моддаси (Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг (ходимларининг) ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун қонуний чора кўриш ва уни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда”,- дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates