Сеулда Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегациянинг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида Сеул шаҳрида «Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳотлар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон Президенти Администрацияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакилларидан иборат делегация аъзолари ҳамда Жанубий Корея парламенти, сиёсий, академик ва эксперт-таҳлил доиралари вакиллари, мамлакатдаги етакчи олий таълим даргоҳи ректорлари ва тадқиқотчилари, провинциялар ва йирик шаҳарлар раҳбарияти ҳамда мамлакатнинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Жанубий Корея жамоатчилигини Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан таништириш ва ушбу масалалар юзасидан фикр алмашишдан иборат бўлди.

    Делегация аъзолари томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар, хусусан, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий давлат, ёшлар масалалари бўйича киритиш таклиф қилинаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида маърузалар қилинди ҳамда батафсил маълумот тақдим этилди.

    Жанубий Корея сиёсий ва эксперт доиралари вакиллари халқаро конституциявий тажриба ҳақида сўз юритиб, шу кунларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ўзгаришлар жараёнини мунтазам кузатиб бораётганини ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда ва Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

    Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

    Хусусан, тадбирда сўзга чиққан Ханян университетининг Осиё-Тинч океани тадқиқот маркази директори Ум Гу Хо мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституцион ислоҳотлар Янги Ўзбекистонни барпо этишда энг муҳим қадамлардан бири бўлишини таъкидлади.

    Жанубий Корея - Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон Ўзбекистонда Бош қомусга киритиш таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларда хорижлик инвесторлар ва бизнес доиралар вакилларининг ҳақ-ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва уларга янада кенгроқ имкониятлар яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилаётгани Жанубий кореялик ҳамкорлар томонидан мамлакатимиз иқтисодиётига киритилаётган сармоялар миқдорининг ошишига замин яратишини қайд этди.

    Корея Республикаси Президенти ҳузуридаги Шимолий иқтисодий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Бён Хён Соб Жанубий Корея Ўзбекистоннинг алоҳида стратегик ҳамкори сифатида мамлакатда амалга оширилаётган конституцион ўзгаришларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

    «Корея Республикаси-Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми Котибияти директори Ли Чонг Гук Ўзбекистоннинг ривожланиши ва юксалишини таъминловчи ҳар қандай янгиланишларни, хусусан конституциявий ислоҳотларни юқори баҳолашини билдирди. Унинг фикрича, Асосий қонунга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

    Жанубий кореялик мутахассислар, шунингдек, сўнгги пайтларда Ўзбекистон томонидан халқаро минбарларда илгари сурилаётган ташаббусларнинг халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилаётганига ҳам эътибор қаратиб, жорий йил 11 июль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллагани мамлакатимиз ташқи сиёсатидаги энг катта ютуқлардан бири бўлганини қайд этди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates