SFL халқаро ташкилоти Европа стандартларини олишда ёрдам беради

    Бизнес 5 апрел 2022 1750

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбариятининг SFL халқаро ташкилоти вакиллари билан учрашувида халқаро сертификатлар олиш тартибини тезлаштириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

    Таъкидлаш жоизки, SFL терини қайта ишлаш саноатининг барқарор ривожланиши, кўнчилик корхоналарига турли илмий ва сифат кўрсаткичларини яхшилашда кўмак кўрсатиш билан шуғулланувчи ташкилотдир. Ривожланган мамлакатларнинг чарм саноати тармоқларида лойиҳаларни амалга оширади, шунингдек, муайян сифат сертификатларини беради.

    Айни пайтда мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган чарм ва ундан тайёрланаётган пойабзал, чарм-атторлик буюмлари дунёнинг 40 дан ортиқ давлатига экспорт қилиняпти. Маҳаллий брендларимизнинг навбатдаги мақсади Европа Иттифоқи бозорида ўз ўрнини эгаллаш. Бироқ, мазкур бозорга киришнинг асосий талаби саноат корхоналари халқаро ишлаб чиқариш стандартларига мувофиқликни тасдиқловчи халқаро сифат сертификатларига эга бўлиши лозим.

    Учрашувда мамлакатимиз корхоналарининг Европа бозорига чиқиши ва маҳсулот экспорти учун зарур сертификатлар олиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди. Халқаро ташкилот Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates