Эрон Ўзбекистонда полиуретан хом ашёсини ишлаб чиқаришни режалаштирган

    Саноат 7 июн 2022 1726

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида Эроннинг «Мокаррар» холдинг компанияси билан чарм-пойабзал саноати учун зарур бўлган полиуретан хом ашёсини ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича музокара бўлиб ўтди.

    Мулоқот аввалида Уюшма раҳбарияти Эрон компаниясига мамлакатимизнинг чарм-пойабзал ва мўйна саноатининг ишлаб чиқариш салоҳияти, инвестицион дастурлар ва хорижлик сармоядорларга яратилган шароитлар ҳамда давлат томонидан берилаётган имтиёзлар хусусида батафсил маълумот тақдим этди.

    Қайд этиш керак, бугунги кунда чарм-пойабзал, электротехника, автомобилсозлик саноатлари мазкур турдаги хом ашёни импорт қиляпти. Мамлакатимизда чарм-пойабзал саноати йилдан йилга ривожланиб, ишлаб чиқариш ҳажми ортиб боряпти. Бу ўз навбатида маҳаллий корхоналаримизни сифатли ва арзон хом ашё билан таъминлаш масаласини ҳам кун тартибига олиб чиқади. Хусусан, пойабзал ишлаб чиқариш соҳасида полиуретан хом ашёсига талаб юқори. Айни вақтда мазкур хом ашё хориждан олиб келинади.

    Эроннинг «Мокаррар» холдинг компанияси эса айнан полиуретан хом ашёсини ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилардан бири саналади. Ҳозирги кунда компаниянинг Туркия, Хитой, БААда филиаллари фаолият олиб боради. 1 600 дан ортиқ корхоналар билан хом ашё етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилиб келади.

    Мулоқот чоғида Эрон компанияси билан учта йўналишда ҳамкорлик қилиш бўйича ташаббуслар илгари сурилди. Биринчи навбатда маҳаллий корхоналар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйган ҳолда ҳамкорлик, иккинчи уюшма қошидаги «Узчармимпекс» корхонасининг етказиб бериш имкониятларидан фойдаланиш ҳамда учинчи йўналиш мазкур турдаги хом ашёни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишдир.

    Учрашув чоғида Эрон компаниясига полиуретан хом ашёсини ишлаб чиқариш бўйича Андижон, Наманган вилоятлари, Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар хусусида маълумот берилди. Музокаралар чоғида Эрон компанияси бу йўналишда ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилиб, лойиҳалар билан яқиндан танишишни мақсадини баён қилди.

    Шунингдек, Ўзбекистонда тайёрланган иккиламчи тери ва тайёр чарм-пойабзал маҳсулотларини харид қилиш бўйича ҳам музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates