Мато ярим миллиондан ортиқ қайта ишланган пластик идишлардан тайёрланди. Уларни йиғиш учун уч ҳафтадан кўпроқ вақт кетди ва уларни мослаб чиқиш учун бир ой вақт сарфланди. Тайёрланган футболка Бухарестдаги спорт майдончасига тўшалди, 120 дан ортиқ кўнгиллилар ёрдамида матони тўғрилаш учун бир кун вақт кетди.
Гиннеснинг рекордлар китоби мутахассислари рекордни қайд этганидан сўнг, жамоага улар тиккан кийим дунёдаги энг катта футболка экани эътироф этилган сертификат берилди. Маҳсулот 12 қисмга тақсимланган ҳолда кам таъминланган оилалар учун оддий ўлчамдаги футболкалар тикиб берилади, деб хабар беради mir24.tv.