Таиланд пойтахти Бангкок мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли келди. Курашчиларимиз 26 апрел куни 1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) барча рақибларини енгиб, совринлари қаторига қитъа чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди. Шукуржон Аминова ва Арслон Тожиев эса «бронза» билан кифояланишди.
Олтин медал:
- -73 кг: Шаҳрам Аҳадов
Бронза медал:
- -57 кг: Шукуржон Аминова
- -81 кг: Арслон Тожиев.









