баннер
30 мар 2025
01:27

    Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади

    Бугун, 26 март куни Шаҳрисабз аэропорти икки ҳафталик танаффусдан сўнг мунтазам йўловчи қатновларини қабул қилишни бошлади.

    Ҳаво қатновини «Silk Avia» компаниясининг US721 рейси очди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 11:17 да Шаҳрисабз аэропортига қўнди.

    Шу йилнинг 13 март куни Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан фаолиятини вақтинча тўхтатган эди.

    Узоқ муддатли фойдаланишдан кейин учиш-қўниш йўлаги сирти мустаҳкамланиб, янги асфальт билан алмаштирилди. Юриш йўлагини таъмирлаш ҳам яқин вақт ичида якунланади, бу эса парвозлар қулайлиги ва хавфсизлигини оширади.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech