Шартнома тузилдими, мажбуриятлар бажарилиши шарт, акс ҳолда қонун ўз сўзини айтади

    Ижтимоий ҳаёт 9 июн 2022 2876

    Суд «Янгиер ред Голд» МЧЖ фойдасига 104 942 811 сўм миқдорда асосий қарзни ундириб берди.

    Табиийки, ҳамкорлик қилиш учун тарафлар ўртасида шартнома тузилади. Шартнома ўзаро келишув бўлиб, у тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

    «Янгиер ред Голд» МЧЖ билан Сирдарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ўртасида пудрат шартномаси тузилган эди.

    Шартномага асосан МЧЖ лойиҳада кўзда тутилган Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Наврўзобод МФЙда жойлашган 5-сонли мактаб биносини мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи компания эса қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиши, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириши лозим эди.

    «Янгиер ред Голд» МЧЖ мукаммал таъмирлаш ишларини тугатиб, объектни фойдаланишга топширди. Бироқ, Сирдарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси томонидан шартнома шартлари бузилди.

    Гап шундаки, «Янгиер ред Голд» МЧЖ томонидан мактаб биносида мукаммал таъмирлаш ишлари тугаллангандан сўнг объект фойдаланишга топширилган, бажарилган ишлар учун компания томонидан 2 076 103 644 сўм миқдорда, яъни 95 фоиз тўловлар амалга оширилган.

    Шартноманинг 11-бандида 12 ойлик кафолат муддати ўтгандан сўнг қолган 5 фоизлик тўлов амалга оширилиши кўрсатилган. Бироқ, тўланиши лозим бўлган 104 942 811 сўм миқдордаги қолдиқ сумма бугунги кунга қадар тўланмаган.

    Юқоридагиларга кўра, адлия бошқармаси томонидан тадбиркор манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

    Тўпланган ҳужжатлар асосида иш холисона кўриб чиқилиб, суднинг адолатли қарори қабул қилинди. Қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ҳисобидан «Янгиер ред Голд» МЧЖ фойдасига 104 942 811 сўм миқдорда асосий қарз, 10 000 000 сўм миқдорда пеня ундириладиган бўлди. Бундан ташқари, республика бюджетига 3 148 284 32 минг сўм давлат божи тўланиши ҳам белгиланди.

    Хулоса шуки, шартнома тузилдими, тарафлар ўз мажбуриятларини бажариши шарт, акс ҳолда қонун ўз сўзини айтади.

    Жаҳонгир Шамирзаев,

    Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

    Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш

    бўлими бошлиғи.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates