Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бронза медални қўлга киритди

    Спорт 22 сентябр 2024 867

    Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 11-тур беллашувлари якунланди.

    Ушбу якуний турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси Франция билан баҳсда ғолиб чиқди. Қизлар жамоаси эса Туркия устидан ғалаба қозонди.

    Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси якуний жадвалда 3-ўринни эгаллади. Қизлар термажамоаси эса якуний жадвалда 12-поғонани банд этди. Ўзбекистон терма жамоаси қўшимча кўрсаткичлар эвазига Хитой, Украина, Полша, Булгария, Аргентинадан ортда қолди.

    Шунингдек, тахталар кесимида, 1-тахтада Нодирбек Абдусатторов 2-ўрин ва кумуш медални, 4-тахтада Шамсиддин Воҳидов 1-ўрин ва олтин медални қўлга киритди.

    Аёллар баҳсларида 4-тахтада Нодира Нодиржонова 3-ўрин ва бронза медални қўлга киритди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон вакиллари Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг амалдаги чемпиони саналарди. Энди бу ном Ҳиндистонга ўтди. 2026 йилги олимпиадага эса Тошкент мезбонлик қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates