“Тошкент – 2025” ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинлари I мувофиқлаштириш комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

    Унда Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев ва бошқалар иштирок этди.

    Йиғилишда Осиё паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид бошчилигидаги расмий делегация вакиллари мазкур комплекс мусобақалар олдидан кўрилаётган умумий тайёргарлик, ташкилий ишлар бўйича сўз юритди.

    Шунингдек, комплекс мусобақага олиб борилаётган катта ҳажмдаги ҳозирлик, ўйинлар дастурига киритиладиган спорт турлари ва улар ўтказиладиган объектлар, делегацияларнинг тахминий сони, транспорт-логистика масаласи, антидопинг, виза, авиақатновлар ва шу каби ташкилий мавзулар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

    Тадбир сўнгида Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид бошчилигидаги расмий делегация Паралимпия шаҳарчасига ташриф буюриб у ерда олиб борилаётган қурилиши ишлари билан танишди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates