Ушбу ҳолат 28 январь куни юз берган бўлиб, фотоэлектр станцияси ҳудудида содир бўлган кучли шамол туфайли ҳали тўлиқ ўрнатилмаган қуёш панелларининг 91 донаси ерга тушиб кетган.
Ҳозирги вақтда уларнинг техник ҳолати ўрганилмоқда ва яроқли панелларни ўрнатиш ишлари кетмоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, лойиҳа доирасида 1 миллионтага яқин қуёш панелларининг ўрнатилиши кўзда тутилган. Қурилиш жараёнига икки мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли жалб қилинган.
Қурилиш жараёнида қуёш панелларининг яроқсиз ҳолатга келиши мумкинлиги эътиборга олинган бўлиб, қўшимча қуёш панеллари захира сифатида олиб келинган.
Айтиш керакки, мазкур лойиҳа Бирлашган Араб Амирликларининг «Масдар» компанияси томонидан 100 фоиз хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда ва унга Ўзбекистон томонидан ҳеч қандай маблағ ажратилмаган.
Маҳаллий жамоатчилик фаолларидан ижтимоий тармоқларда нотўғри ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликларини илтимос қиламиз.