Шерзод Шерматов Бангладешдаги Америка Халқаро университети раҳбарияти билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 14 апрел 2022 1208

    Бугун, 14 апрелда куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Бангладешдаги Америка Халқаро университети Васийлик кенгаши раиси Доктор Хасанул А. Хасан билан учрашди.

    Учрашувда АКТ вазирлиги ходимлари ва халқаро университетдан иборат делегация ҳам иштирок этди.

    Учрашувда Ўзбекистонда таълим соҳасининг ривожланиши билан танишиш, шунингдек, ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

    Таъкидлаш керакки, Америка Халқаро университети – Бангладеш (AXUB) (American International University - Bangladesh (AIUB)) 1994 йилда Дакка шаҳрида ташкил этилган. Бугунги кунда университетда 9 500 дан ортиқ талаба таҳсил олади.

    Профессор-ўқитувчилар таркиби маҳаллий ва хорижий мутахассислар – 350 нафар ўқитувчилардан иборат. Университетда 4 та факультет ва 16 та халқаро аккредитациядан ўтган дастурлар мавжуд.

    Учрашув давомида икки томонлама таълим ва ахборот технологиялари соҳаларида лойиҳа ҳамда истиқболли чора-тадбирлар, шунингдек, АКТ соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, илғор лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates