Шерзод Шерматов Корея Республикаси Элчиси билан учрашди

    Бугун, 26 январда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Ким Хи Сангни қабул қилди.

    Унда электрон ҳукумат ва телекоммуникация соҳасида икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа муҳим масалалар муҳокама этилди.

    Учрашув давомида электрон ҳукумат йўналишида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, рақамли технологиялар соҳасида аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва ушбу йўналишда мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини янада яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Шунингдек, юртимизда IT-таълим соҳасини ҳамкорликда ривожлантириш, АКТ йўналишида кадрлар малакасини оширишга келишиб олинди.

    Шу билан бирга, учрашув давомида Кореяда фаолият юритадиган BPO компанияларини Ўзбекистонга олиб келиш ва уларни IT Park резидентига айлантириш борасида фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Ўзбекистон IT хаб сифатида кореялик компанияларда ҳам қизиқиш уйғотаётгани ва бунинг учун уларга барча зарур шарт-шароитлар яратилгани эътироф этилди.

    Бугунги кунга қадар Корея IT корхоналарини IT Parkга резидент бўлишлари учун Ўзбекистонда IT резидентларга яратилган шароитлар билан яқиндан таништириш учун презентациялар ўтказилиб, ҳозирги кунда мазкур олиб борилган ишларнинг самараси сифатида Korea Claud корхонаси IT Parkнинг резидентига айланди. Шу билан бирга, яқин келажакда Кореянинг бошқа IT компанияларини ҳам IT Parkнинг резидентига айланишлари учун салмоқли ишлар олиб борилиши режалаштирилган.

    Учрашувда 2022 йилда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

    Ушбу ишларнинг давоми сифатида 2023 йилда ҳам мамлакатимизнинг 5 та ҳудудида яратилган IT-марказлар негизида «Ёшларнинг рақамли иқтисодиёт ва рақамли тадбиркорлик имкониятларни кенгайтириш» бўйича махсус курсларни ташкил этилиши режалаштирилган, деб хабар беради Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates