«ШҲТга аъзо давлатлар пойтахтидан Самарқанд шаҳрига ҳаракатланувчи автосаёҳат» иштирокчилари Самарқанд шаҳрида

    Туризм 17 август 2022 1323

    ШҲТга аъзо давлатлардан йиғилган ҳаваскор ва кўнгилли автосайёҳлар ШҲТга аъзо давлатлар пойтахтидан ҳаракатланиб, йўналиш схемасига мувофиқ, давлатлар кесимида жамоавий шаклда Ўзбекистонга йўл олди. Мақсад – «ШҲТга аъзо давлатлар пойтахтидан Самарқанд шаҳрига ҳаракатланувчи автосаёҳат» лойиҳаси ҳамда XV халқаро «off road» фестивалида иштирок этишдир.

    14 августда Белоруссия, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Мўғулистон ва МДҲга аъзо давлатлардан Озарбайжон, Грузиядан 30 та автомобилдан иборат автокарвон Самарқанд шаҳрига етиб келди. Автосаёҳат иштирокчилари учун Самарқандда пресс-конференция ҳамда тарихий обидалар бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

    Маълумот учун, халқаро «off road» фестивали – джип туризм ихлосмандлари ташаббуси билан 2006 йилдан бошлаб ўз фаолиятини бошлади. Мазкур фестиваль дунёнинг турли ўлкаларида, хусусан, МДҲга аъзо давлатларда ўтказилган ва 2022 йилдаги фестивалга Ўзбекистон мезбонлик қиляпти.

    Таъкидлаш жоизки, ушбу фестивални мамлакатимизда ўтказишдан мақсад Ўзбекистоннинг меҳмондўстлигини намойиш этиш, бой ва ғоят хилма-хил туристик салоҳиятга эга эканлиги, тоғлари, қир-адирлари, дарё ва кўллари, чўлу-биёбонларини бутун дунёга танитиш, туризм салоҳиятини оширишдан иборатдир.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммитини юқори савияда ўтказишга доир топшириғига мувофиқ Туризм ва Маданий мерос вазирлиги томонидан Самарқанд шаҳрида мусаввирлар учун пленернинг иккинчи босқичига старт берилди. Шунингдек, хорижлик ҳайкалтарошлар иштирокида «Самарқанд-2022» Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми ҳам бошланди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates