Шифокорлар ҳақида яна бир фильм суратга олинмоқда

    Кинематография агентлиги ҳамда Last Media студияси ҳамкорлигида шифокорлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи "Қари қиз" миллий коопродукция фильми суратга олинмоқда.

    Фильм ҳаётда ўз йўлини излаётган бўлажак шифокорнинг ҳаётий синовлари ҳақида ҳикоя қилади. Қизиғи, у турмушга чиқиш ва ўқишни давом эттириш орасидаги муҳим танловни амалга оширади ва бу танлов ўзини оқлайди.

    Продюсер ва сценарий муаллифи Нилуфар Худойбердиева, режиссёр Илҳом Муҳаммад Иброҳимов, оператор Музаффар Юсупов, бадиий раҳбар Рашид Маликов. Бош ролда Айсанем Юсупова, шунингдек, фильмда Саида Раметова, Машҳура Зулфиқорова, Беҳруз Тохиров, Саида Саидбекова каби актёр ва актрисалар роль ижро қилмоқда.

    Ҳозирда тасвирга олиш жараёнлари Тошкент шаҳри ва вилоятида давом этмоқда. Бундан ташқари, суратга олиш ишлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates