«Махтумқули» бадиий фильми бўйича тақдимот ўтказилди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан яратилиши режалаштирилган мазкур ко-продукция Ўзбекистон ва Туркманистон кино усталари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилади.

    Кеча Кинематография агентлиги Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Хитой кино ижодкорлари билан суратга олиниши режалаштирилган «Мени кут» кино лойиҳаси, «Уч қаҳрамон», «Махтумқули», бадиий фильмлари, «Ўзбекистон кино санъати усталари» туркуми остида яратилган фильм-портретлар, «Ўзбек санъати дарғалари» туркумидаги «Мукаррама Турғунбоева» ҳужжатли фильми, «Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат» туркумидаги анимацион лойиҳалар кўриб чиқилди.

    Муҳокамада Бадиий кенгаш аъзолари, хитойлик киноижодкорлар, сценарий муаллифлари, режиссёрлар иштирок этди. Кенгаш муҳокамаси аввалида, «Мени кут» фильм сценарийси тақдим этилиб, Бадиий кенгаш аъзолари лойиҳа бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

    Сўнгра Музаффархон Эркинов «Махтумқули» (ишчи номи) бадиий фильми бўйича тақдимот ўтказди. Кенгаш аъзолари кино лойиҳа синопсиси, локациялар, туркман актёрларининг видеосиновлари, либослар, реквизитлар билан таништирилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан яратилиши режалаштирилган мазкур ко-продукция Ўзбекистон ва Туркманистон кино усталари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилади.

    Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда яратилаётган «Уч қаҳрамон» бадиий фильми бўйича суратга олинадиган қўшимча эпизодлар кўриги ва муҳокамаси бўлиб ўтди.

    Кенгаш муҳокамаси давомида «Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат» туркуми остида яратилиши режалаштирилган »Широқ афсонаси» анимацион лойиҳасига ҳам тўхталиб ўтилди. Бу бўйича анимацион фильм режиссёри Абдулатиф Ҳайдаров тақдимот ўтказди.

    Муҳокама сўнггида Кенгаш аъзолари барча лойиҳалар бўйича ўз фикр ва таклифларини беришди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates