«Оппенгеймер» 7 та Оскар мукофотига лойиқ кўрилди

    Лос-Анжелесда Оскар-2024 мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида Медуза хабар берди.

    Хабарга кўра, «Оппенгеймер» кинокартинаси «Энг яхши фильм», фильм режиссёри Кристофер Нолан эса «Энг яхши режиссёр» номинациялари бўйича Оскарга лойиқ кўрилди.

    Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Фильм бош қаҳрамонини жонлантирган Киллиан Мерфи «Энг яхши актёр» сифатида Оскарни қўлга киритди.

    Кичик Роберт Дауни эса ушбу фильмдаги ижроси учун энг яхши иккинчи пландаги актёр сифатида эътироф этилди. Хуллас, ушбу йил киноси ҳаммаси бўлиб 7 та Оскар олган

    Шунингдек, 2024 йилги «Энг яхши фильм» номинациясига қуйидаги фильмлар ҳам номзод сифатида кўрилган:

    • «Америкача чўпчак»;
    • «Қулаш анатомияси»;
    • «Барби»;
    • «Қолдириб кетилганлар»;
    • «Тўлин ой қотиллари»;
    • «Маэстро»;
    • «Ўтган ҳаётлар»;
    • «Бечоралар-бахтсизлар»;
    • «Қизиқиш зонаси».

    «Энг яхши аёл роли» учун бериладиган Оскар мукофоти «Бечоралар-бахтсизлар» фильмидаги ижроси учун Эмма Стоунга насиб қилди.

    Таъкидлаш лозим, ушбу фильм энг яхши костюмлар, грим ва соч турмаги, бадиий рассом иши учун киноакадемия мукофотларини ҳам қўлга киритган.

    Давайн Жой Рендолф эса «Қолдириб кетилганлар» фильмидаги роли учун иккинчи пландаги энг яхши актриса сифатида эътироф этилди.

    Режиссёр Мстислав Чернов томонидан суратга олинган «Мариуполда 20 кун» фильми энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли фильм деб топилди.

    Энг яхши анимацион фильм учун бериладиган мукофот Хаяо Миядзакининг «Бола ва қуш» фильмига насиб этди.

    Фильмдаги энг яхши қўшиқ учун Оскар мукофоти Билли Айлиш ва Финнеас О'Коннелга топширилди. Улар «Барби» фильмида «What Was I Made For?» қўшиғини куйлашган.

    Маълумот учун, «Барби» режиссёри Грета Гервиг ва фильмда бош ролни ижро этган Марго Робби Оскар мукофотига номзод сифатида қўйилмаган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates