«Ёр-Ёр» фильми яратилганига 60 йил тўлгани муносабати билан янги талқинда суратга олинади

    Синопсисга кўра, воқеалар ривожи 1964 йилда суратга олинган «Ёр-ёр» билан деярли бир хил. Биргина фарқи янги «Ёр-ёр»да воқеалар Янги Ўзбекистон даврида бўлиб ўтади.

    Бу йил ўзбек киноси дурдоналаридан бири «Ёр-ёр» фильмининг суратга олинганига 60 йил тўлди. Шу муносабат билан сенарий муаллифи ва режиссёр Али Ҳамроев фильмни янгича талқинда суратга олишини маълум қилди.

    Фильм синопсиси Кинематография агентлиги Бадиий кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

    Синопсисга кўра, воқеалар ривожи 1964 йилда суратга олинган «Ёр-ёр» билан деярли бир хил. Биргина фарқи янги «Ёр-ёр»да воқеалар Янги Ўзбекистон даврида бўлиб ўтади.

    Фильм бош қаҳрамонларидан бири – «Ота» образини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев гавдалантиради. Ҳозирда бошқа қаҳрамонлар учун кастинг жараёнлари давом этмоқда.

    — Қаҳрамонимиз Бахтиёр – оркестрда ишлайдиган ёш йигит. Унинг жамоасига қўшиқчи қиз керак. У телевизорда Зулфияни кўриб қолади. Ижтимоий тармоқларда унинг Бухорода эканлигини билиб, у билан учрашишга қарор қилади. Бахтиёрнинг отаси ўғлига ўша қизни олиб бериш учун у билан бирга йўлга чиқишини айтади. Воқеалар шу билан бошланади.

    Бугун атрофимизда нималар бўлаётган бўлса, фильмда ҳам шулар тасвирланади. Мақсад – бугунги кунимиз ҳақида 50 йилдан кейин ҳам одамлар билиши керак, дейди Али Ҳамроев.

    Режиссёрнинг сўзларига кўра, фильм шу йилнинг декабрь ойларида тайёр бўлади, 2025 йилги Наврўз байрамида катта экранларга чиқиши режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates