Шоҳимардон киришида жойлашган "Оқ-қия" божхона пункти энди туну кун ишлайди

    Эндиликда Шоҳимардонга дам олгани бораётган фуқаролар ушбу божхона объектлари орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлдилар.

    Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

    Қайд этилишича, ушбу янгилик Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг 2024 йил 18 июль куни Тошкент шаҳридаги учрашувида эришилган келишувлар доирасида амалга ошди.

    Қирғиз Республикаси Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи чоғида томонлар иккала давлат чегарасида жойлашган чегара божхона постларидан самарали фойдаланиш масаласини кўриб чиқилган эди.

    Шундан сўнг, Ўзбекистон ва Қирғизистон божхона ҳамда чегара хизмати раҳбарлари Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постлари фаолиятини биргаликда кўздан кечириб, янги божхона постларини ташкил этиш ва мавжудларидан самарали фойдаланиш, божхона постларида тирбандликларнинг олдини олиш борасида мавжуд имкониятлари таҳлил қилинди.

    Якунда эса 2024 йилнинг 26 июлидан бошлаб Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Фарғона» чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга кириш қисмида жойлашган «Оқ-қия» божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates