Июнь ойида «Ўзбекистон — Россия» тиббиёт форуми ўтказилади

    Саломатлик 25 март 2023 1065

    Хабар берилганидек, Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турибди.

    Сафар доирасида Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко билан учрашди. Мулоқотда икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    М. Мурашко делегациямиз аъзоларини Россияга ташрифи, хусусан, «Соғлом жамият» форумидаги иштироки билан қутлар экан, стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиши тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик кўлами кенгайишига хизмат қилаётганини мамнуният билан таъкидлади.

    Шунингдек, 2019/2020 ўқув йилидан Ўзбекистоннинг 9 та тиббиёт олий ўқув юрти билан Россиянинг 12 та тиббий олий таълим муассасаси ҳамкорлигида қўшма таълим дастурлари асосида 6 та бакалавриат йўналиши, 2 та магистратура ва 11 та клиник ординатура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланаётгани алоҳида қайд этилди.

    Икки мамлакат тиббиёт олимлари ва мутахассислари томонидан қўшма илмий-маърифий тадбирлар, маҳорат дарслари ўтказиляпти.

    Шунингдек, 2020-2022 йилларда Россия Федерациясининг етакчи клиника ва тиббиёт марказлари ва таълим муассасаларида 500 га яқин ўзбекистонлик мутахассислар малакаси оширилиб, қайта тайёрлангани амалий натижаларини беряпти.

    Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашишда кўрсатилган кўмак, шу жумладан аҳолини эмлаш доирасида амалга оширилаётган самарали ҳамкорлик, қолаверса, мамлакатимизда онкогематология хизматини янада ривожлантириш йўлидаги ташаббуси учун россиялик мутахассисларининг меҳнати эътироф этилди.

    Учрашувда томонлар янги қўшма таълим дастурларини рўёбга чиқариш, кадрлар малакасини ошириш, педиатрия, онкология, гематология, онкогематология, хирургия, трансплантология йўналишлари бўйича Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети билан илмий педагогик кадрлар тайёрлаш, мақсадли докторантура ва аспирантурани йўлга қўйишга келишиб олди.

    Ўз навбатида, фармацевтика соҳасини ривожлантириш, арзон ва сифатли дори-дармонлар ишлаб чиқариш, болаларда суяк илиги трансплантациясини жорий этиш каби масалалар муҳокама этилди.

    Якунда шу йил июнь ойида мамлакатимизда «Ўзбекистон — Россия» тиббиёт форумининг ўтказилиши белгиланди. Мазкур форум доирасида соғлиқни сақлаш бўйича икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates