Шу йилнинг февраль ойида 25 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидлари аниқланди

    Мамлакатимизда 27 март 2023 1147

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат харидлари соҳасида 2023 йилнинг февраль ойида ўтказилган мониторинг ва таҳлил натижаларини эълон қилди.

    Агентлик берган маълумотларга кўра, вазирлик ва идоралар томонидан 2023 йилнинг февраль ойида жами 4,35 трлн сўмлик 77 411 та давлат харидлари амалга оширилган.

    Агентлик томонидан мазкур даврдаги давлат харидларига оид жами 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан буюртмачиларга 26 та тақдимнома киритилган, шунингдек, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    Жумладан, қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди:

    • «Uzbekistan Airports» АЖ буюртмачилигида 4,3 млрд сўмга жиҳозлар харид қилиш бўйича ўтказилган давлат харидида иштирокчиларга рақобатни чекловчи шартлар киритилган;
    • «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали буюртмачилигидаги 2,6 млрд сўмга «Темир-бетон устун» харид қилиш бўйича ўтказилган давлат харидида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талаблари бузилган;
    • Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигидаги 796 млн сўмга тиббий асбоб ускуналар сотиб олиш бўйича ўтказилган давлат харидида аффилланганлик ҳолатларига баҳо берилмаган.

    Агентлик томонидан киритилган тақдимнома ва сўровномалар натижасида 12 та давлат хариди бекор қилинган ҳамда 7 та маъмурий иш қўзғатилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates