«СИБУР Холдинг» компанияси делегацияси Қашқадарё вилоятидаги GTL заводига ташриф буюрди

    Энергетика 20 октябр 2021 736

    Жорий йил 20 октябрда Энергетика вазири Алишер Султанов ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти ҳамроҳлигида «СИБУР Холдинг» ОАЖ бошқарув Кенгаши раиси Дмитрий Конов бошчилигидаги делегация аъзолари Қашқадарё вилоятидаги GTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводига ташриф буюрди.

    Ташриф «СИБУР Холдинг» ОАЖ делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ташкил этилди.

    Ташриф чоғида делегация ҳудудда амалга оширилаётган энг йирик инвестиция лойиҳалар, шунингдек GTL заводида ишга туширишдан олдинги ва ишга тушириш жараёнлари ҳолати билан танишди.

    Делегация аъзоларига заводнинг марказий бошқарув пульти ва лабораторияси тақдим этилди. Таъкидлаш керакки, заводнинг ушбу икки муҳим объекти бугунги кунда МДҲ давлатларида энг замонавий ва инновацион ҳисобланади. Бундан ташқари, делегация аъзолари GTL заводининг технологик қурилмалари ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар.

    «СИБУР Холдинг» ОАЖ – Россиядаги энг йирик нефть-кимё компанияси ва жаҳон нефть-кимё саноатида энг жадал ривожланаётган компаниялардан бири ҳисобланади. 2020 йилда СИБУР компаниясининг даромади 7,2 миллиард долларни ташкил этди. Ўтган 10 йил мобайнида СИБУР бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларни амалга оширди.

    «СИБУР Холдинг» ОАЖ делегацияси Ўзбекистонда углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш соҳасида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва нефть кимёсининг ривожланиш суръатларига қизиқиш билдирди.

    Бугунги кунга келиб, заводда синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича асосий қурилиш-монтаж ишлари бажарилган бўлиб, ишга туширишдан олдинги ва ишга тушириш ишлари жадал суръатлар билан олиб бориляпти. Қиймати 3,4 миллиард доллардан ортиқ бўлган ушбу энг йирик инвестиция лойиҳани амалга ошириш ишлари 97 фоизга бажарилди.

    GTL заводи ишга тушиши билан юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган 1,5 миллион тоннадан зиёд юқори сифатли, экологик тоза дизель, керосин, нафта ва суюлтирилган газ маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates