Siemens Energy билан биргаликда янги қўшма ташаббуслар ишлаб чиқилди

    Энергетика 1 июн 2023 1115

    Жорий йил 31майда инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Сарвар Хамидов Siemens Energy компаниясининг Европа минтақаси бўйича президенти Ариел Порат билан музокаралар ўтказди.

    Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. Жумладан, умумий қиймати 3,4 миллиард евро бўлган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Улар қаторида Сурхондарё вилоятида буғ-газ электр станциясини, “Навоиазот” акциядорлик жамияти негизида фотоэлектр ва иссиқлик электр станцияларини қуриш лойиҳалари ҳам бор.

    Бундан ташқари, учрашувда рақамлаштириш, металлургия, электротехника, водород энергетикаси, нефть-газ саноатини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

    Музокаралар якунларига кўра, аниқ инвестиция лойиҳалари, уларни амалга ошириш бўйича босқичма-босқич механизмлари ва муддатларини ўз ичига олган қўшма “Йўл харитаси”ни тасдиқлашга келишилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates