Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Сирдарё туман Ободонлаштириш бошқармасида амалга оширилган харидларда Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги ва "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунлари ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлар натижасида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 14 июнь санасида "Экскаватор-Погрузчик" харид қилиш учун ўтказилган бошланғич қиймати 954 млн сўмлик харид жараёнида иштирокчиларни баҳолашда "Рақобат тўғрисида"ги Қонунининг 29 моддаси ва "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунининг 46 моддаси талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.