Сирдарёда 1 500 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси қурилади

    Энергетика 22 январ 2021 1708

    Тез кунда Сирдарёда қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишига старт берилади.

    Сирдарё вилоятида янги ИEС Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «The International Company for water and power projects» (Саудия Арабистони) (инвестор) ва «Acwa Power Sirdarya» МЧЖ (Лойиҳа компанияси) ўртасидаги тузилган инвестиция битими асосида барпо этилмоқда.

    ИEС қурилиш ишлари 3 йил, яъни 36 ой давом этади. Лойиҳа қиймати 1,2 миллиард долларни ташкил этиб, қуввати 1 500 МВтли ИEС ларнинг самарадорлиги 60 фоиздан ошади ва бу минтақада фаолият юритаётган иссиқлик электр станциясида ишлатилаётган табиий газнинг деярли ярмини тежаш имконини беради. Лойиҳа давомийлиги 25 йил бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш миқдори соатига 12 миллиард кВт ни ташкил этади, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates