Сирдарёда “Lacetti” ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ҳолат бўйича вилоят Йўл ҳаракати ҳаракати хавфсизлик бошқармаси маълумот берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 19 июнь куни тонгги соат 5:40 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 116-км/да “Lacetti” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа бориб урилади.

    Оқибатда ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Yutong” русумли транспорт воситаси “Lacetti” русумли автомобилга бориб тўқнашади.

    Маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида “Lacetti” русумли автотранспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланиб келаётган 1 нафар йўловчи тан жароҳатлар олиб туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates