Сирдарёда одамлар устига Captiva ҳайдаган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

    Ижтимоий тармоқларда Captiva ҳайдовчиси машинасини одамлар устига ҳайдаб боргани акс этган видеолавҳа тарқалди.

    Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.

    Интернетдаги видеода машина футбол майдони ичидаги бир гуруҳ одамлар қаршисида хавфли бурилишлар қилиб, уларни қасддан босиб кетишга ҳаракат қилгани ва бир нафарини уриб кетгани кўринади.

    Ҳолат ўрганилиб, автомашина ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи тегишли тартибда қамоққа олиниб, транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates