Сирдарёда учта йўналишда автобуслар ҳаракати қайта тикланди

    Қиш мавсумида аҳолига сифатли, хавфсиз ва арзон транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, йўловчиларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда йўналишларда жамоат транспортининг узлуксиз қатновни таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда.

    Хусусан, Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси томонидан аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида автобус йўналишларини оптималлаштириш ҳисобига темир йўл вокзалидан Гулистон шаҳрининг Улуғобод, Зарбдор, Нурафшон МФЙ (19-квартал) йўналишларида ҳаракатланувчи автобуслар қатнови қайта тикланди.

    Мазкур 3 та йўналишда “Гулистон Терминал” МЧЖ, “Ниссан Транс Сервис” МЧЖ, “Темур Автотранс Сервис” МЧЖ корхонали томонидан йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда, дейилади Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида.