Сирдарёда янги, замонавий урология клиникаси иш бошлади

    Саломатлик 27 ноябр 2021 4562

    Гулистонда эркаклар касаллигининг 40 га яқин турини жарроҳлик усулида даволашга ихтисослашган «Аброр урология клиникаси» иш фаолиятини бошлади.

    Мазкур шифо маскани эркаклар бепуштлигини аниқлашга, буйрак, сийдик йўли, аденома, варикоцеле ва бошқа шунга ўхшаш эркаклар касалликларини янги технологиялар асосида жарроҳликка йўл билан даволашга ихтисослашган.

    50 ўринга мўлжалланган «Аброр урология клиникаси»ни қуриб ишга туширишга Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлими урологи, олий тоифали шифокор-уролог Қувондик Бултеков «Саноат қурилиш банк»дан олган 2 миллиард сўм, ўзининг 7 миллиард сўм пул маблағини жалб этди.

    Натижада 3 нафар олий тоифали уролог, 23 нафар ўрта тиббиёт ходими иш ўринлари билан таъминланди.

    Янги клиникага хорижий давлатлардан замонавий даволаш, ташхис қўйиш учун мўлжалланган тур дефибриллятор нефроскоп, резентоскоп, галин лазер, СКМ ренген, УЗИ каби тиббий аппаратуралар келтирилди.

    Фитобар, шинам ва замонавий ошхона, тоза ва озода, ҳар томонлама мижозларни талабига жавоб бера оладиган хоналар беморларнинг хизматида.

    Бу ерда урологик ва бошқа касалликлар билан боғлиқ 15 турдан ортиқ ташхис натижасини бошқа лабораторияларга нисбатан тез ва сифатли аниқлаш имконияти йўлга қўйилди. Бу эса бемор ва унинг яқинлари учун яхшигина қулайликдир. Клиниканинг УТТ, эндокринология, урология, неврология, терапевт, физиотерапия, гинекология, К. л. Д, хирург, реаниматор, лор бўлими шифокорлари томонидан лаборатория ташхисидан сўнг беморга аниқ ташхис қўйилиб, белгиланган талаб асосида даволаш ишлари бошлаб юборилади.

    — Урологик касалликлар, эркаклар бепуштлиги, буйрак ва сийдик йўли тош касалликлари ёш танламайди. Ушбу турдаги касалликларни ташхислаш ва даволаш, зарур бўлса шу ернинг ўзида жарроҳлик амалиётларини илмий ёндашган ҳолда бажара оладиган клиника вилоятда йўқ эди, — дейди «Аброр урология клиникаси» раҳбари, олий тоифали, врач уролог, Америка урологлар ассоциацияси аъзоси Қувондиқ Бултеков. — Бундай амалиётлар Тошкентда бажарилар эди. Сирдарёлик беморлар ҳам вақтини, ҳам ортиқча маблағини йўқотиб ушбу клиникаларга мурожаат этарди. Энди уларни Тошкентга боришига ҳеч ҳожат қолмади. Пойтахтдаги «Доктор-Д» каби клиникада бажарилаётган даволаш амалиётларини шу ернинг ўзида бажаряпмиз. Яқин вақтлар оралиғида бепуштликни олдини олиш мақсадида эко яъни уруғлантириш ишларини ҳам йўлга қўямиз. Бу борада етарлича тажрибамиз бор. Петербург, Одесса, Қозон урология марказида тажриба орттириб келганмиз.

    Қувонарли томони, «Аброр урология клиникаси» шифокорлари клиникада қисқа фурсатларда 520 дан ортиқ жарроҳлик амалиётларини муваффақиятли амалга оширди. Беморлар Сирдарёдан ва республикамизни турли ҳудудларидан. Ундан ташқари 10 дан зиёд тожикистонлик, 15 дан зиёд қозоғистонлик фуқароларга тиббий хизмат кўрсатди. Бундан ташқари «Аброр урология клиникаси» раҳбари, олий тоифали врач уролог билан Қирғизистон Республикаси урологлари ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Ҳар ой Сирдарёлик уролог Қирғизистон Республикасининг Ўзган шаҳрида қирғизистонлик урологлар билан ҳамкорликда 20 га яқин беморда мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказади.

    — Насиб қилса келаётган йилда Қирғизистон Республикасини Ўзган шаҳрида ҳамда Қозоғистон Республикасини Чимкент вилоятида урология яъни эркаклар бепуштлигини аниқлаш ва даволаш, буйрак, сийдик йўли, аденома, варикоцеле ва бошқа шунга ўхшаш 40 га яқин эркаклар касаллигини янги технология имкониятларидан фойдаланган ҳолда жарроҳлик усулида даволашга ихтисослашган клиника очмоқчимиз. Бу борадаги ишларга эса тамал тоши қўйилган, — дейди сирдарёлик врач уролог Қувондиқ Бултеков.

    Ғулом Примов,

    Сирдарё вилоят

    Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    матбуот хизмати ходими.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates