Сирдарёда юқори тезликдаги интернет ишлайди

    Мамлакатимизда 3 декабр 2021 2438

    Сирдарё вилояти оптик толали тармоқларнинг умумий узунлиги 4,45 минг километрга етказилди.

    Ўтган давр мобайнида Сирдарё вилоятида интернет хизматларининг сифати ва юқори тезлигини таъминлашга хизмат қилувчи оптик толали тармоқнинг узунлиги 1,22 минг километрни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда олиб борилган ислоҳотлар натижасида 2020-2021 йилларда оптик толали тармоқларнинг умумий узунлиги 4,45 минг километрга етказилди.

    Маҳаллий телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ҳамда аҳолига симли кенг полосали уланиш хизматларини тақдим этишни ривожлантириш мақсадида 58,8 минг абонентга хизмат кўрсатишга мўлжалланган 35 та замонавий телекоммуникация қурилмалари ўрнатилди.

    Айни пайтда «Ўзбектелеком» АК Сирдарё филиали томонидан қўшимча равишда зарур ускуналар олиб келиниб, монтаж ва ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда.

    Шунингдек, 30 мингдан ортиқ кенг полосали портлар ўрнатилиб, уларнинг умумий сиғими 123 мингга етказилди. Ушбу олиб борилаётган ишлар натижасида, вилоят бўйлаб янада кўпроқ аҳоли учун юқори тезликдаги интернет хизматларидан фойдаланиш ва уланиш имконияти яратилади, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates