Сирдарёлик ёшлар ўртасида «Hack4Region» хакатони ўтказилди

    Рақамлаштириш 25 июн 2021 750

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси, IT-Park, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва вилоятдаги олий таълим муассасалари ҳамкорлигида вилоятда илк бор талабалар ва иқтидорли ёшлар ўртасида «Hack4Region» кўрик-танлови ўтказилди.

    Кўрик-танлов вилоят ёшлари, шу жумладан олий таълим муассасалари талабалари иштирокида жамоат хавфсизлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт, коммунал ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ўз ичига олган «Smart sity» лойиҳаси бўйича ташкил этилди.

    2 кун давом этган тадбирда иштирокчилар лойиҳа доирасида муайян муаммоларни ҳал қилиш ва соҳаларни рақамлаштиришга оид лойиҳаларни тақдимот қилдилар.

    Шунингдек, тадбир доирасида ёшларнинг дам олиш вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида сумо-роботлар жанги мусобақаси ҳам ташкил этилди.

    Кўрик-танлов якунида энг яхши лойиҳаларни тақдим этган 3 та жамоа ғолиб деб топилиб, уларга вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари ва сертификатлар топширилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates