Сиёсий партиялар Президентликка номзодларни рўйхатга олиш бўйича ҳужжатларни тақдим этди

    Cиёсий партиялар Президентликка номзодни рўйхатга олиш ҳақида Марказий сайлов комиссиясига мурожаат этишининг охирги муддати 2 июнь ҳисобланади.

    Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олиниши лозим. Бунинг учун сиёсий партиянинг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни сўраб Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этиши керак.

    Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режада белгиланган талаблар ва муддатларга амал қилган ҳолда, жорий йил 31 май куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Марказий сайлов комиссиясига ушбу партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олишни сўраб мурожаат этди ва қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни топширди.

    Қайд этиш жоиз, Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йил 24 май куни “Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузиш тўғрисида” қарор қабул қилинган эди. Ушбу эксперт гуруҳлари сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганини текшириш жараёнини бошлади.

    Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи экспертлар билан ҳамкорликда қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган барча ҳужжатларни текшириб чиқади. Тақдим этилган ҳужжатлар, шу жумладан, номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари қонунчилик талабларига мувофиқ бўлса, Марказий сайлов комиссияси Президентликка кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ҳақида қарор қабул қилади.

    Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланган календарь режага мувофиқ, сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олиш ҳақида Марказий сайлов комиссиясига мурожаат этишининг охирги муддати 2 июнь ҳисобланади.

    Баҳор Хидирова,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates